"Пахтакор" Суперлигани "Локомотив" устидан ажойиб ғалаба билан бошлади.
Ўйинда тўлиқ ташаббусга бўлиб, кўплаб имкониятлар содир этган "Шерлар" буни ҳақли тарзда ҳисобда ҳам акс эттиришди. Биринчи бўлимда Чераннинг икки уриниши ва Алижоновнинг аниқ зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтариб қолишга эришди. Черан "қайчи" услубида урган голи эса ўйиндан ташқари ҳолат сабабли инобатга олинмади.
Иккинчи бўлимда янада ҳужумкорликни оширган жамоамиз 53-дақиқада ҳисобни очди. Машарипов тўпни Сергеевга аниқ узатди ва Игорь яқин масофадан ўнги оёғида тўпни дарвозага йўллади - 1:0. Кейин эса икки дақиқа оралиғида Черан икки тўп киритишга эришди. Дастлаб Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Драган унумли фойдаланган бўлса, 63-дақиқада Ҳамдамов оширган тўпни рақиб дарвозабони устидан "парашют" услубида ошириб ташлади - 3:0.
73-дақиқада "Локомотив"дан Омонов ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда қарши ҳужумларда вазиятларга эга бўлган "Пахтакор" бундан фойдалана олмади. 3:1 ҳисобидаги ғалаба "Шерлар"ни Суперлигада 1-турдан кейиноқ пешқадамга айлантирди.
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” - 3:1 (0:0)
16 март. "Пахтакор" стадиони. 17555 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Нажафалиев.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Абдуллаев (Собирхўжаев, 80), Ҳамробеков, Машарипов (Сидиқов, 89), Черан, Ҳамдамов (Яхшибоев, 72), Сергеев.
"Локомотив": Илёсов, Зотеев, Исмоилов, Тўхтахўжаев, Ҳошимов, Жокич, Туропов, Искандеров (Омонов, 62), Мирзаев, Амонов (Ғофуров, 46), Абдухолиқов (Раевац, 68).
Голлар: Сергеев, 53 - 1:0. Черан, 62-пен - 2:0. Черан, 63 - 3:0. Омонов, 73 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Амонов, 10. Туропов, 29. Ҳошимов, 50. Кримец, 54. Искандеров, 61. Абдухолиқов, 66. Алижонов, 68. Ғофуров, 90+2.