Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик авжида

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлиганинг 1-тур ўйинига ҳозирлик кўришни давом эттирмоқда.

Жамоамиз Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби билан Суперлиганинг 1-тур беллашувига ҳозирлик кўришда давом этмоқда. "Ал Аҳли" билан Чемпионлар Лигасидаги учрашувдан кейин машғулотлар 13 мартдан бошлаб юборилди. Асосий таркибдаги барча футболчилар машғулотда фаол қатнашишди. Дастлабки жисмоний тестларни топширишга улгурмаган 7 нафар футболчимиз бугун нормативларни муваффақиятли топширишди.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув 16 март, шанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.