"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Егор Кримец "Ал Аҳли" билан учрашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.
Арвеладзе: - Гуруҳимиздан кучли жамоалар ўрин олган. Ўйинлар кескин ва қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Уйда мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Ўйинга жиддий тайёрландик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ҳар бир ўйинимиз шиддатли ўтмоқда.
Рақиб ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнайди. Ҳар бир ўйинда ўртача иккитадан гол уришади. Алоҳида бир ўйинчини кўрсата олмайман.
Тактикамизни ҳозир айта олмайман. Акс ҳолда, рақиблар учун барчаси маълум бўлиб қолади. Ўзига яраша режаларга эгамиз. Жароҳат олган футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.
Кримец жамоа сардори бўлгани сабабли матбуот анжуманларига ташриф буюрмоқда. Хоҳласангиз, уч нафар ўйинчи олиб келамиз.
Кримец: - Ўйинга яхши ҳозирлик кўрдик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Умар Сома жуда яхши савиядаги ҳужумчи. У жарима майдони ичида ҳаракатларда жуда фаол ҳаракат қилади.
Мухлисларни муҳим ўйинга таклиф қиламан. Эронда кўп сонли ишқибозлар қаршисида ажойиб ўйин бўлди. Биз ҳам уйда шундай муҳитда ўйнашни истаган бўлардик. Мухлисларни бизни қўллаб туришга чақириб қоламан.