Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ал Аҳли". Ўзаро ўйинлар тарихи

Клуб янгиликлари

12 март куни "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини Чемпионлар Лигаси 2-тур ўйини доирасида қабул қилади.

Ушбу жамоага қарши 2005 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келинган. Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 20 апрель санасида ўтган учрашувда Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида "Шерлар" ғалаба қозонишган.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоамиз 23 баҳсда майдонга тушган. Уларда 3 ғалаба, 5 дуранг ва 15 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 16 бор ишғол қилиниб, 48 марта тўп ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтган 11 беллашувда 2 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. Голлар нисбати 11-17ни ташкил қилади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2