"Персеполис"га қарши учрашувдан сўнг Шота Арвеладзе ва Сардор Собирхўжаев матбуот анжуманида иштирок этишди.
Арвеладзе: - Биринчи навбатда ажойиб муҳит билан табриклайман. Улар жудаям яхши муҳит ҳосил қилишди. Бир ўйинга 50 минг мухлис келиши зўр. Биз қийин ўйин кутгандик. Улар стандарт вазият ва узун паслар орқали ўйнашади. Яхши ўйнадик, баъзан аниқлик етишмади. Кун якунида футболчиларимни табриклай оламан
Эрон футболи ўтган йили ажойиб натижалар кўрсатди. Рақиб финалда ўйнаганини биламиз. Ҳозир кимнинг мусобақада фаворит эканини айта олмайман
Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интилдик. Ҳозирча янги футболчилар борлиги сабабли барча жиҳатларда ўсишга эришишимиз керак
Бу ерда футболни севишади, ўз ватаним ва Ўзбекистонда ҳам шундай. Мухлислар ўз жамоаларини қувватлаши жуда яхши ҳолат.
Собирхўжаев: - Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Чунки рақибимиз Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ҳали олдинда бизни яна беш учрашув кутмоқда. Барча жамоа имкониятга эга.