"Шерлар" Чемпионлар Лигаси 1-турида "Персеполис" билан кечадиган ўйиндан олдин "Озоди" стадионида машғулот ўтказди.
Бир соат давом этган машғулотда Теҳронга етиб келган футболчилар Шота Арвеладзе бошчилигида деярли барча жиҳатлар устида оз-оздан ишлашди. Унда умумий ва бўлажак рақиб услубидан келиб чиққан ҳолда машқлар бажарилди.