"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец "Персеполис" - "Пахтакор" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида иштирок этди.
Арвеладзе: - Бу бизнинг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинимиз, оғир ўйин кутиб турибди. Улар ўтган йили финалда ўйнашган. Жудаям яхши футбол намойиш қиладиган жамоа. Мухлислар стадионни деярли тўлдириб ўтиришади. Бу эса ажойиб футбол муҳитини тақдим этади.
Биз кимга қарши ўйнаётганимизни яхши биламиз. Уларнинг аввалги мавсумдаги ва жорий йилдаги ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу жамоа кучини биламиз.
Рақиб кўплаб ўзгаришлар қилди деб ўйламайман. 2-3 футболчи кетди, лекин ўша мураббий ва фалсафа қолган. Улар агрессив ўйин кўрсатишади, жипсқоқлик билан ҳаракат қилишади.
Кримец: - Бизни эртага жуда қийин ўйин кутмоқда. Гуруҳ босқичида хато қилиш керак эмас. Биз янги жамоа билан янги мақсадлар сари бормоқдамиз. Рақибимиз кучли футболчиларга эга. Уларни кўплаб мухлислар қўллаб туради.