"Пахтакор" - "Обод" учрашувидан кейин мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Мавсумнинг охирги учрашувида ишқибозларни хурсанд этиш учун ғалаба қозонишга уриндик, аммо сурункали муаммога айланган вазиятлардан фойдалана олмаслик бунга йўл қўймади. Баъзи ҳолатларда рақиб посбони меҳмонларни голдан қутқарди. Дарвозабонимизни ўйин охирида олдинга ҳам чиқардик.
"Обод" эса қарши ҳужумларда хавфли ўйнади. Улар ҳимояга катта эътибор қаратишди. Орқа чизиқда анча жипс ўйнашди.
Жаъфар ИРИСМЕТОВ ("Обод" бош мураббийи): - Ўйин жуда қизиқарли кечди. Ҳаво жуда совуқ бўлишига қарамай, стадионга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биз учун натижа жуда муҳим эди. "Пахтакор" тажрибали жамоа, лекин ушбу баҳсда ўзимизга керакли очкони қўлга киритдик.