Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан тўқнашувлари

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 15 марта тўқнаш келишган.

"Персеполис" билан 2003 йил 11 март куни гуруҳ босқичи доирасида Тошкентга кечган учрашувда Анвар Солиевнинг ягона голи "Пахтакор"га ғалаба келтирган. Ҳозиргача ушбу жамоа билан бир марта тўқнаш келинган.

Эрон жамоаларидан яна қуйидаги жамоаларга қарши учрашувлар ўтказилган:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4

Жами 15 беллашувнинг 10тасида "Пахтакор" зафар қучган. Бир ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. 22 тўп киритилиб, 15 гол ўтказиб юборилган. Эрондаги натижалар эса 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубиятдан иборат. Голлар миқдори 8-11ни ташкил қилади.