Ўзбекистон Суперлигасининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, "Пахтакор" Pepsi Суперлиганинг 1-турини ўз майдонида "Локомотив"га қарши учрашув билан бошлайдиган бўлди. Шу тариқа дастлабки турдаёқ ишқибозлар кескин дерби гувоҳига айланишлари мумкин.
Суперлигада 14 жамоа иштирок этади ва икки даврали тизимда ғолиб номи аниқланади. Мавсум 8 март куни старт олиши мўлжалланган.