"Пахтакор"нинг биринчи голига муаллифлик қилган Драган Черан "Ал Наср" билан беллашув хусусида таассуротларини айтиб ўтди.
- Баҳс қийин кечишини билгандик. Мезбонлар сафида яхши савиядаги легионерлар бор. Биз жамоа билан яхши кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Ўйин оғир ўтди деб айта оламан.
Пенальти тепаётганда сал қўрқдим. Бир неча дақиқа олдин рақиб ура олмаганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни жамладим
Гуруҳимиз жуда кучли, лекин имконсиз иш йўқ. Икки қийин ўйинни ютдик. Энди гуруҳда яхши қатнашишга уринамиз.