"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Наср" билан ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишимиз кераклигини айтгандим. Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда қаттиқ меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Клубимиз президенти Бобур Шодиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. У биз учун барча шароитларни муҳайё этмоқда.
Биз кўпроқ имкониятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлардан кейин кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса яққол вазиятлар анчагина бўлди.
Ўзбек жамоалари ушбу турнирда яхши иштирок этишган. Ўзбекистонда футболни жуда ёқтиришади. Биз имкон борича узоқроқ боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимизни, ундаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли гуруҳ. Биз бор имконимизни ишга солишда давом этамиз.
Нафақат ғалаба, балки биз амалга ошираётган иш ҳам жуда муҳим. Буни энг муҳим ғалаба деб айтмайман, аммо Чемпионлар Лигасига чиқиш жуда муҳим эди.