Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Дубайда машғулотларни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи ўйинига ҳозирликни Дубайда давом эттиришмоқда.

Шанба ва якшанба кунлари жамоа машғулотларни "Наср" клубига тегишли "Ҳумайд Бин Тайир" стадионида ўтказди. Ҳар икки кунги машғулот бир ярим соатча давом этиб, мураббийлар ихтиёридаги барча ўйинчилар унда тер тўкишди. Акрам Комилов якка тартибда ишлаётган бўлса, Дубайга етиб келган қолган 21 футболчи Шота Арвеладзе қўл остида машғулотларда меҳнат қилишди.

Душанба куни ўйинга оид тадбирлар ва "Пахтакор"нинг "Ал Мактум" стадионида расмий машғулоти бўлиб ўтади.