Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Наср" билан ўйинга тайёрланмоқда

Клуб янгиликлари

"Шерлар" жума куни "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказишди.

БААга жўнаб кетишдан олдин Тошкентдаги охирги машғулотда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган футболчилар иштирок этишди. Собирхўжаев асосий гуруҳ билан ишлашга қайтган бўлса, Комилов якка тартибда ишлашда давом этмоқда. Суюнов ва Симич ҳозирча машғулотларга қайтишмади. Бир ярим соатча чўзилган машғулотда жамоавий ўйинни шакллантириш устида машқлар бажарилди.

Шанба куни эрталаб "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ўйнаш учун БААнинг Дубай амирлигига жўнаб кетади.