"Пахтакор" сафида 15 йилдан сўнг Чемпионлар Лигасида яна гол урган Марат Бикмаев ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бикмаев: - Мухлисларга раҳмат айтаман. Келиб бизни қўллаб туришганидан хурсандман. Кўп имкониятларга эга бўлдик. Аммо мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун ҳам бироз қийин бўлди. Энг асосийси ғалабага эришдик ва кейинги босқичга чиқдик.
Фаолиятимни шу ерда бошлаганман. Ёшлар жамоасидан асосий таркибгача йўлни босиб ўтганман. Жамоа ва мухлислар мени илиқ қарши олишди.