"Пахтакор" бош мураббийи "Эйр Форс" устидан қозонилган ғалабадан кейин беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
Арвеладзе: - Мухлисларга раҳмат айтаман. Улар ажойиб муҳит ҳосил қилишди. Трибунанинг қўллашини ҳис қилиб турдик. Биз биринчи расмий ўйинни ўтказдик, тўлиқ ташаббусга эга бўлдик.
Қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Лекин қийинроқ ҳолатларда гол урганимиз сифат ва иш ҳажмини кўрсатиб берди
Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Рақибда иккинчи бўлимда биргина имконият бўлди. Ҳамдамов захирадан тушиб ўйинни кучайтирди, яхши киришиб кетди.
Яхшибоев йиғинда ўзини кўрсатди. Бугун имкон қадар фойда келтиришга ҳаракат қилди. Ҳали кучлироқ ўйнай олади. Ҳар бир футболчи ўзини яхши тарафдан намойиш этишга интилди.
"Ал Наср" билан ўйингача жароҳатланган футболчилар сафга қайтишга улгурмайди. Жамоамизда етакчилар мавжуд. Улар сафига Егор Кримец, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қувватовни кирита оламан.