"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида "Эйр Форс"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Учрашувда ташаббусга эга бўлган жамоамиз буни ҳисобда иккинчи бўлимда акс эттирди. Биринчи бўлимда Бикмаев ва Яхшибоевнинг бош билан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. Бироздан сўнг ушбу футболчиларнинг аниқ уринишларидан сўнг тўпни рақиб ҳимоячилари дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборишди. Бўлим охирида Чераннинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.
Иккинчи бўлимда янада кўпроқ ҳужумлар ташкил қилган "Пахтакор" ҳисобни очди. Бунга қадар Бикмаев ва Машарипов қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Кейинроқ улар хатоларини тўғрилашди. 77-дақиқада Ҳамдамов-Алижонов-Машарипов ижросидаги ҳужумни Жалол қайчи услубдаги аниқ зарбаси билан якунлади - 1:0.
84-дақиқада Бикмаев 25 метрлардан жарима зарбасини ажойиб тарзда дарвозага жойлади ва 15 йилдан сўнг "Шерлар" таркибида яна Чемпионлар Лигасида тўп киритди. 87-дақиқада меҳмонлар Ҳаммади Аҳмаднинг чалқанча услубдаги голи эвазига ҳисобни қисқартиришди - 2:1. Ўйиндаги голларнинг барчаси супергол мақомига мос келадиган даражада бўлди.
"Пахтакор" 19 февраль куни Дубайда "Наср" жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур тўқнашув ғолиби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади.
"ПАХТАКОР" - "ЭЙР ФОРС" - 2:1 (0:0)
12 февраль. "Пахтакор" стадиони. 15572 томошабин.
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Сан Жун, Пак Кюн Ён, Ким Ву Сун (Жанубий Корея).
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Аднан (Иордания).
Комиссар: Чуан Чин Фан (Хитой Тайпейи).
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамробеков, Машарипов, Черан, Яхшибоев (Ҳамдамов, 61), Бикмаев.
"Эйр Форс": Муҳаммад Кассид, Суад Нотиқ, Аҳмад Абдулридха, Самиҳ Саид, Заҳер Медани (Аҳмад Кадҳим, 74), Муҳаммад Қосим (Ҳаммади Аҳмад, 57), Муҳаммад Али, Муайад Ажаан,Иброҳим Баеш, Эмад Моҳсин, Соломон Уильямс (Али Юсуф, 62).
Голлар: Машарипов, 77 - 1:0. Бикмаев, 84 - 2:0. Ҳаммади Аҳмад, 87 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 45+18. Иброҳим Баеш, 83.