"Эйр Форс" билан учрашувдан аввал "Шерлар" расмий машғулотда иштирок этишди.
"Пахтакор" стадионида бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотда жароҳатланган футболчилардан бошқалар тўлиқ иштирок этишди. Собирхўжаев якка ўзи машқ қилаётган бўлса, Комилов тез орада сафга қайтади. Суюнов ва Симичнинг тўлиқ тикланиб, умумий машғулотларга қайтиши учун бир ойча вақт зарур бўлиши мумкин.