"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Егор Кримец "Эйр Форс" билан учрашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.
Арвеладзе: - Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Биз яхши ўйин намойиш этган ҳолда мухлисларни хурсанд этишни истаймиз. Ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, стадионга кўплаб ишқибозлар келишини кутмоқдаман.
Рақибнинг бир неча ўйинларини ўргандик. Улар тажрибали жамоа, уч бор ОФК Кубогида ғолиб чиқишди. Лекин уйда биз ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тайёргарлик даврида бошида таркиб тўлиқ бўлмади, кўп ўйин ўтказмадик. Вазиятдан чиқишга уринамиз. Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди. Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Ўйнаш учун барчада имкон бўлади.
Янги ўйинчиларга ишончимиз борлиги учун улар билан шартнома имзоладик. Улардан кўп нарса кутиб қоламиз. Жисмонан жамоа яхши ҳолатда деб ўйлайман. Осиё Кубогида футболчилар 120 дақиқадан ҳам ўйнашди.
Таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Комилов, Собирхўжаев ва Симич жароҳат сабабли эртага ўйнай олишмайди.
Кримец: - Янги мавсум бошланмоқда. Мухлисларни бу билан табриклайман. Жорий мавсум совринлар қўлга киритиш ва чиройли ғалабалар билан ишқибозларга хурсандчилик улашмоқчимиз. Эртага муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз.