"Пахтакор" 12 февраль куни Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши ўтадиган учрашувга ҳозирликни давом эттирмоқда.
Машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилмоқда. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда ўйинга яхши ҳолатда етиб бориш ва жамоа олдига қўйилган мақсадни бажариш учун бор кучлари билан интилишмоқда. Таркибда жароҳатланган футболчилар йўқ. Барча ўйинчилар юқори кайфиятда бўлажак баҳсга тайёргарлик кўришмоқда.