ОФК "Пахтакор" ва "Эйр Форс" ўртасидаги учрашув учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, 12 февраль куни ўтадиган ўйинни кореялик Ким Хи Гон бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Пак Санг Жун ва Пак Кюн Ён ёрдам беришади. Гон ҳозиргача бирор марта клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги учрашувларда бош ҳакам вазифасини бажармаган. 2015 йил "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:1) баҳсида 4-ҳакам бўлиб ишлаган.
Ўйин расмийлари рўйхати билан танишинг.
"ПАХТАКОР" - "ЭЙР ФОРС"
12 февраль, "Пахтакор" стадиони, 15:00
Учрашув комиссари
Чуанг Чин Фан (Хитой Тайпейи)
Ҳакамлар назоратчиси
Исмоил Аднан Исмоил Шафи (Иордания)
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун, Пак Кюн Ён, Ким Ву Сун (Жанубий Корея).