Клуб янгиликлари

"Эйр Форс" жума куни Тошкентга етиб келади

Клуб янгиликлари
Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси жума куни Тошкентга етиб келади.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида рақибимиз саналган "Эйр Форс" Ироқ чемпионати 15-турида "Нафт Васат" билан ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 14 ўйин ўтказган жамоа 4-ўринда бормоқда ва пешқадам "Шорта"дан 5 очко ортда қолмоқда.

Босим Қосим бошчилигидаги жамоа 8 февраль, жума куни кечки пайт Тошкентга етиб келиши мўлжалланмоқда. "Эйр Форс" таркибидан ўрин олган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Файсал
12. Муҳаммад Кассид
21. Амжед Раҳим
Ҳимоячилар
2. Али Баҳжат
4. Суад Натиқ
5. Аҳмад Абдулридха
6. Самиҳ Саид
14. Ҳуссайн Муҳсин
26. Муҳаммад Нассиф
33. Муайад Ажан (Сурия)
34. Мустафо Муҳаммад
Ярим ҳимоячилар
13. Фаҳад Карим
15. Али Ҳисни
16. Карар Набил
18. Зоҳир Медани (Сурия)
19. Муҳаммад Қосим
25. Муҳаммад Али
39. Аҳмад Абдуламир
Ҳужумчилар
7. Каррар Али
8. Иброҳим Баеш
9. Эмад Муҳсин
10. Ҳаммади Аҳмад
17. Али Юсуф
24. Аъло Аднан
30. Соломон Уильямс (Нигерия)
35. Аднан Муҳаммад