Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг БАА йиғини якунланди

Клуб янгиликлари

Кеча "Шерлар"нинг Абу Дабида ўтказган йиғини ниҳоясига етди.

12 кун мобайнида Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" БААнинг Абу Даби амирлигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришди. Йиғин мобайнида жамоамиз икки учрашув ўтказди. Даниянинг "Брондбю" клубига 0:1 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Швециянинг "Эребру" жамоаси билан баҳсда кучлар тенг келди - 2:2.

Бугун кечки пайт Тошкентга қайтиб келадиган "Пахтакор" 12 февраль куни мавсумдаги биринчи расмий учрашувни Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши ўтказиш учун ҳозирликни давом эттиради. Мазкур учрашув 12 февраль куни "Пахтакор" стадионида 15:00да бошланади.