"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида 12 февраль куни 105-учрашувини ўтказади.
"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 90 беллашув ўтказиб, 40 ғалаба, 16 дуранг ва 34 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 129 тўп киритиб, дарвозасидан 125 гол қўйиб юборган ва 136 очко тўплаган. Осиё кубок эгалари кубогини қўшганда жами 104 беллашувда майдонга тушган жамоамиз 46 ғалаба, 18 дуранг ҳамда 40 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 166 марта ишғол қилинган. Шундай қилиб, 12 февралда жамоамиз Осиё клублар мусобақаларида 105-беллашувида майдонга тушади.