Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Минскдаги турнирда "Милан"га ютқазди

Клуб янгиликлари
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги академиямиз тарбияланувчилари чорак финалда "Милан"га қарши майдонга тушишди.

Биринчи турда ОЗСМ-8 жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган U-14 жамоамиз кеча икки учрашувда майдонга тушишди. "Янтарь"дан 11:0 ҳисобида устун келган тарбияланувчиларимиз гуруҳдаги охирги беллашувда "Динамо" Киевга 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу тариқа чорак финалда "Милан"га қарши майдонга тушган ёшларимиз маҳорат бобида устунроқ саналган италияликлардан 0:4 ҳисобида енгилишди. Эртага футболчиларимиз плей-офф учрашувларини давом эттиришади.