Бугун таниқли футбол мутахассиси Эльмар Аминов туғилган кунини нишонламоқда.
Эльмар Аминов 1950-йиллар охирларида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти бўлган, кейинчалик “Пахтакор” футбол жамоаси раҳбари ва 27 йил мобайнида Ўзбекистон физкультура ва спорт қўмитаси, сўнг туризм бўйича кенгашини бошқарган. Собиқ Иттифоқ футбол терма жамоаларига кўплаб халқаро турнирларда бошчилик қилган.
Унинг «Пахтакор» и моя жизнь. Не вся" деб номланган китобида фаолияти ва ҳаётидаги кўплаб муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтган.
Биз туғилган куни билан Эльмар Аминовни табриклаб, унга саломатлик ва бахт тилаб қоламиз.