Олий лиганинг сўнгги турида "Пахтакор" "Обод"ни қабул қилади.
Дебют мавсумини якунлашга яқин турган "Обод" охирги поғонага тушиб кетмаслик масаласини ҳал қилиб бўлди. Бу жамоа камида ўтиш ўйинида майдонга тушади. Жамоамиз эса жорий йилни 5-ўринда якунлайди.
Учрашувни "Пахтакор"дан Александр Лобанов, "Обод"дан Дониёр Ҳасанов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
Жамоалар олий лигада бир марта, шу йил куч синашишган. Биринчи даврадаги учрашувда "шерлар" 4:1 ҳисобида зафар қучишган.
Ёшлар жамоалари 21 ноябрь, душанба куни 14:00да Қибрайда ўйинни бошлашади. Асосий таркиблар беллашуви "Пахтакор" стадионида 22 ноябрь, сешанба куни 14:00да старт олади.