"Шерлар" айни кунларда янги мавсумга ҳозирлик кўриш жараёнини давом эттиришмоқда.
Машғулотлар "Жар" стадионида кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб боришмоқда. 19 январь куни "Жар"да "Андижон"га қарши назорат учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. 25 январдан эса "Пахтакор" БАА йиғинига жўнаб кетади ва 6 февралда Тошкентга қайтиб келиб, Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичида Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши беллашув учун тайёргарликни якунига етказади.