"Шерлар" 24 декабрда "Жар" стадионида машғулотларга қайтишди.
Танаффус пайтида мураббийлар штаби томонидан берилган шахсий дастурлар асосида ишлаган футболчилар душанба куни "Жар" стадионида йиғилишди. Таркибга ўтган йили бошқа клубларда ижарада ўйнаган футболчилар ва ёшлар жамоасидан ҳам футболчилар жалб этилган. Миллий терма жамоамиз таркибида Осиё Кубогида иштирок этиши туфайли 4 нафар футболчимиз январь ойидаги йиғинда иштирок этмайди. Қолган футболчилар 29 декабрь куни якунланадиган биринчи йиғиндан сўнг 3-9 январь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинда қатнашишади. 11 январь куни "Пахтакор" машғулотларни Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттириш учун жўнаб кетади.