Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз кубокда ярим финалга йўл олди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ баҳсларини муваффақиятли якунлади.

4 ва 5-турларда "Нафис"ни 5:2, "Максам-Чирчиқ"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган футзалчиларимиз гуруҳдаги тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди. Ярим финалда "Пахтакор" жума куни АГМК жамоасига қарши баҳс олиб боради. Беллашув соат 14:00да "Ёшлик" спорт мажмуасида бошланади.

Иккинчи ярим финалда эса "Бунёдкор" ва "Металлург" жамоалари тўқнаш келади.