Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг мавсумга тайёргарлик режаси аниқ

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 2019 йилги мавсумга ҳозирлик кўришни 24 декабрда бошлашади.

Тиббий текширувлардан ўтилгач, 24-29 декабрь кунлари Тошкентда футболчилар машғулотларга қайтишади. Янги йил байрамидан сўнг 3-9 январь кунлари ҳам пойтахтда тайёргарлик давом эттирилади. 11-24 январь кунлари эса Туркиянинг Белек шаҳарчасида хориж йиғини ўтказилади. Тошкентга қайтиб келингач, яна тўрт кундан кейин "Пахтакор" БАА йиғинига йўл олади. 29 январь - 7 февраль кунлари Дубайда ўқув-машғулотлар давом эттирилади.

12 февраль куни "Шерлар" Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи доирасида Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши Тошкентда майдонга тушишади.