Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси Ўзбекистон Кубогида иштирок этмоқда

Клуб янгиликлари
Футзалчиларимиз Ўзбекистон Кубогида икки ўйинда ғалаба қозонишди.

"Ёшлик" спорт мажмуасида ўтаётган баҳсларда "Пахтакор" дастлабки икки турда ғалаба қозонди. Дастлаб "Металлург" билан беллашувда 6:1 ҳисобида зафар қучган Равшан Ражабов шогирдлари бугун "Шердор"ни 7:2 ҳисобида мағлуб этишди. Навбатдаги учрашувларда "Нафис" ва "Максам-Чирчиқ"га қарши ўйинлар ўтказилади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал баҳсларида курашни давом эттиришади.

"Пахтакор" - "Металлург" - 6:1
Голлар: Шавкатов 9, Садиров 9, 23, Аминов 17, Самигов 38, Локтионов 40 - Баратов 19.

"Пахтакор" - "Шердор" - 7:2
Голлар: Чориев 7, Шавкатов 24, 36, 38, Файзуллаев 27, Ирсалиев 39, Локтионов 39 - Ражабов 12, 15.