Суперлиганинг 2018 йилги рамзий жамоасидан "Пахтакор"нинг икки нафар футболчиси жой олди.
Ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев ва ҳужумчи Тиаго Безерра Суперлиганинг рамзий жамоаси аъзолари сафига киритилди. Сайфиев мавсум давомида 5 гол уриб, энг сермаҳсул ҳимоячилардан бирига айланди. Безерра эса 17 голи билан Суперлига тўпурари ва Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланиш қаторида рамзий жамоадан ўрин эгаллади.