"Пахтакор" бош мураббийи 2018 йил энг яхшилари қаторидан ўрин олди.
У ЎФА ва ПФЛнинг Ўзбекистонда футбол равнақига ҳисса қўшаётган хорижлик мутахассисга аталган совринга эга чиқди. Арвеладзенинг юртимизда олиб бораётган фаолият шу тариқа алоҳида эътирофга лойиқ кўрилди. Айни пайтда таътилда бўлгани сабабли совринни "Пахтакор" футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.