Олмалиқдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Тез гол урдик ва шундан кейин қатор қулай вазиятларни юзага келтирдик. Улардан фойдаланишда оқсадик. Шунда янада эркинроқ ҳаракат қилган бўлардик. Танаффусдан сўнг эса натижага қараб ўйнашга тушдик. "Олмалиқ" вазиятни ўзгартиришга уринди. Ўйин суръатини назорат қилдик, бироқ кичик хато ҳам қимматга тушиши мумкин эди. Ғалаба қозониш ёқимли, аммо ташаббусга эга бўлган ҳолатда бундан унумли фойдаланиш лозим.