Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг миллий чемпионатимизда энг кўп ўйнаган футболчилари

Клуб янгиликлари

Якунига етган 27-мавсумдан сўнг жамоамиз таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатида ўзгаришлар бўлди.

Энг кўп майдонга тушган футболчи номи ҳамон ўзгармаган. Мурод Алиев ҳисобида 232 учрашув мавжуд. Станислав Андреев эса 213 ўйин билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Кучли учликни Анвар Солиев 205 беллашув билан тўлдирган.

Юқорига кўтарилишга эришган футболчилардан бири Владимир Козак бўлиб, у 191 баҳс билан бешликни тугатмоқда. Кучли йигирматаликдан охирги мавсумни жамоамизда ўтказганлардан Камолиддин Тожиев ва Александр Лобанов ўрин олишган.

Шунингдек, Игорь Сергеев 133, Жамшид Искандеров 126 ва Егор Кримец ҳисобида 101тадан ўйин мавжуд.

Мурод Алиев

232

Станислав Андреев

213

Анвар Солиев

205

Илҳом Суюнов

198

Владимир Козак

191

Собир Ходиев

187

Асрор Алиқулов

179

Шерзод Каримов

178

Павел Бугало

173

Николай Ширшов

171

Игнатий Нестеров

168

Камолиддин Тожиев

166

Акбар Исматуллаев

164

Темур Кападзе

152

Сервер Жепаров

152

Даврон Ҳошимов

149

Зайниддин Тожиев

149

Александр Лобанов

143

Леонид Кошелев

137

Дилмурод Назаров

136

Владислав Кирьян

 136