Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" ("Эйр Форс") клуби 12 февраль куни Тошкентда Чемпионлар Лигаси саралаш раундида жамоамиз меҳмони бўлади.
Ушбу жамоани маҳаллий мутахассис Босим Қосим бошқармоқда. Айни пайтда "Жавия" 9 ўйиндан кейин 22 очко тўплаган ҳолда Ироқ чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Ироқда 20 жамоа 2 давралик одатий тизимда чемпионлик учун баҳс олиб боради.
4 декабрь куни сафарда "Аманат" клубига қарши ўйнаган "Жавия" учрашув бошида Амжад Радҳи томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Навбатдаги беллашувни "Жавия" 7 декабрь куни уйида "Нажаф" билан ўтказади.