29-турда жамоамиз "Олмалиқ"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ўйинни ташаббус билан бошлаган "шерлар" 9-дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Машариповга нисбатан жарима майдонида ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Исматуллаев фойдалана олмади. Унинг зарбаси Ортиқов қайтарди. Такрорий уриниш эса ноаниқ чиқди. Орадан бир дақиқа ўтмасдан жамоамиз ҳисобни очди. Яхшибоевнинг зарбасига устунга тегиб қайтгач, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ҳакимов уни дарвозага йўллади. Биринчи бўлимда "Пахтакор" бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда майдонда асосан тенг кураш кечди. Ҳимояда хатога йўл қўймаган жамоамиз Олмалиқда кичик ҳисобда ютуғини нишонлади.
"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
18 ноябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 1335 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов - 8,5. Р.Фозилов - 8,6. М.Мажидов - 8,5.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
"Олмалиқ": Ортиқов, Акбаров, Ҳожиакбаров, Бердимуродов, Мамазулунов (Т.Усмонов, 46), Пиримов, Исмоилов, Исаев (Валижонов, 72), Абдураҳмонов (Д.Усмонов, 20), Нурбоев, Мухторов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Болтабоев, Исматуллаев, Соҳибов, Машарипов, Яхшибоев (Нуруллаев, 46), Искандеров (Козак, 72), Ҳакимов (Сидоров, 64).
Гол: Ҳакимов, 10 - 0:1.
Фойдаланилмаган пенальти: Исматуллаев, 9 (дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: Болтабоев, 45. Мухторов, 45+1. Машарипов, 59. Нурбоев, 59.Тожиев, 61. Лобанов, 90+2.