Клуб янгиликлари

“Пахтакор” футболчиларининг 2018 йилдаги кўрсаткичлари

Клуб янгиликлари


2018 йилги Суперлигада футболчиларимиз томонидан қайд этилган статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Мавсум мобайнида жами 26 нафар ўйинчи жамоамиз сафида майдонга тушади. Академия тарбияланувчиларидан Жаҳонгир Аҳмадов ва Шохруҳ Маҳмудҳожиев жорий мавсум дебютини ўтказди. 26 футболчидан 15 нафари бевосита “Пахтакор” футбол мактабида таҳсил олган ўйинчилар бўлгани эътиборга молик.


Энг кўп учрашувда майдонга тушган футболчи жамоамизнинг португалиялик легионери Исмаэль Гонсалвеш бўлди. У 31 беллашувда ҳаракат қилди. Майдонда ўтказган дақиқаси бўйича эса Элдор Суюнов етакчи бўлди. У 30 баҳс, 2700 дақиқа давомида ўйинларда дарвозасини қўриқлади. Ундан кейин Тиаго Безерра (2653 дақиқа) ва Жалолиддин Машарипов (2503) бу борада пешқадамларга айланишди.


Суперлига тўпурарига айланган Безерра ҳисобига 17 гол ёзилди. Гонсалвеш эса 16 гол муаллифи бўлди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Фарруҳ Сайфиев 5 тўп киритди. Машарипов ва Игорь Сергеев эса 4тадан гол муаллифи бўлди. Голли паслар оширишда Машарипов етакчилик қилди – 7та. Безерра эса 6 бор жамоадошлари гол уриши учун сўнгги тўп оширишни амалга оширди. Гол+пас тизимида Безерра 23 очко тўплади. Гонсалвеш 18, Машарипов 11 балл йиғишга эришди. Ушбу учлик “Пахтакор”нинг мавсумдаги 52 голи урилишида бевосита иштирок этишди.


Черногориялик ҳимоячи Марко Симич ҳакамлардан 8 марта сариқ карточка олди. Ҳеч бир футболчимизга қизил карточка кўрсатилмади.


Майдонга тушган ёши энг катта футболчи Камолиддин Тожиев бўлди, 35 ёш. Жаҳонгир Аҳмадов эса энг ёш ўйинчига айланди – 20 ёш.

 

Футболчи

Туғилган санаси

Ўйин

Дақиқа

Гол

Голли пас

Сариқ карточка

Қизил карточка

Урилмаган пенальти

Исмаэль Гонсалвеш

25.06.1991

31

2383

16

2

4

0

1

Элдор Суюнов

12.04.1991

30

2700

0

1

2

0

0

Тиаго Безерра

12.02.1987

30

2653

17

6

3

0

0

Жалолиддин Машарипов

01.09.1993

29

2503

4

7

2

0

0

Акмал Шораҳмедов

10.05.1986

27

2405

0

1

2

0

0

Дилшод Раҳматуллаев

17.02.1989

27

2116

1

2

4

0

0

Жасур Яхшибоев

24.06.1997

27

866

3

2

2

0

0

Шерзод Аъзамов

14.01.1990

26

2261

1

1

2

0

0

Азим Аҳмедов

04.01.1992

26

1842

0

2

2

0

0

Марко Симич

16.06.1987

25

2077

1

1

8

0

0

Жамшид Искандаров

16.10.1993

23

469

2

0

1

0

0

Фарруҳ Сайфиев

17.01.1991

21

1619

5

2

3

0

0

Владимир Козак

06.06.1993

21

1575

1

1

2

0

0

Баҳром Абдураҳимов

11.12.1988

19

1072

1

3

1

0

0

Драган Черан

06.10.1987

18

1526

3

2

0

0

1

Егор Кримец

27.01.1992

12

1003

0

0

2

0

0

Игорь Сергеев

30.04.1993

11

421

4

1

0

0

0

Ростин Гриффитс

10.03.1988

9

463

0

0

2

0

0

Камолиддин Тожиев

03.05.1983

7

416

0

0

1

0

0

Жаҳонгир Аҳмадов

21.09.1998

6

377

0

1

0

0

0

Ҳожиакбар Алижонов

19.04.1997

4

360

0

2

0

0

0

Станислав Андреев

06.05.1988

4

210

0

1

0

0

0

Достон Иброҳимов

23.01.1997

4

102

0

0

0

0

0

Жасур Ҳакимов

24.05.1994

4

68

0

0

1

0

1

Александр Лобанов

04.01.1986

2

180

0

0

0

0

0

Шохруҳ Маҳмудҳожиев

19.07.1998

1

13

0

0

0

0

0