Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг чемпионатлар тарихидаги умумий кўрсаткичи

Клуб янгиликлари

Жамоамиз Ўзбекистон чемпионатида 27-мавсумини якунлади.

Ҳозиргача жами 802 учрашув ўтказган "Пахтакор" уларнинг 542тасида ғалаба қозонган. 130тадан беллашув дуранг ва рақиб ғалабаси билан тугаган. 1783 бор тўп киритган "Шерлар" 682 бор ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборганлар. Умумий тўпланган очколар сони 1756тани ташкил қилади. Бу бир ўйинга ўртача 2,19 очко қўлга киритилганини билдиради. Ютуқлар, голлар ва очколар борасида "Пахтакор" яққол рекордчи ҳисобланади. Иккинчи ва учинчи поғонада бораётган "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клубларини жамоамиз анча катта фарқ билан ортда қолдириб кетган.