"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери 2018 йил Суперлигада энг кўп тўп киритган футболчига айланди.
"Бунёдкор"га қарши ўйинда хет-трикка эришган Тиаго голларини сонии 17тага етказиб, ўзидан олдинда кетаётган жамоадоши Исмаэль Гонсалвешдан бир голга ўзиб кетди. Гонсалвеш мавсумни 16 гол билан якунлади. Безерра "Бунёдкор" дарвозасини 5 бор ишғол қилган бўлса, "Локомотив", "Бухоро", "Металлург" ва "Қизилқум"га 2, АГМК, "Навбаҳор", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" дарвозасига биттадан тўп киритди. У кучлт олтиликдан ўрин олган жамоалар дарвозасини ишғол қилгани эътиборга молик.
Шу пайтгача "Пахтакор"дан 4 мавсумда футболчилар тўпурарга айланганди. Тиаго бу борада бешинчи ўйинчимиз бўлди.
1992 йил: Валерий Кечинов - 24
1998 йил: Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин - 22
2005 йил: Анвар Солиев - 29
2015 йил: Игорь Сергеев - 24
2018 йил: Тиаго Безерра - 17
Шунингдек, Безерра Ўзбекистон чемпионати юқори лигасида Ривалдо (Бразилия), Милош Трифунович (Сербия), Олександр Пишур (Украина), Артур Геворкян (Туркманистон)дан кейин тўпурарга айланган бешинчи хорижлик футболчи бўлди.
Тиаго Ўзбекистон Кубогида ҳам 4 гол уриб, мавсумдаги умумий голлари сонини 20тадан оширган "Пахтакор"нинг ягона футболчиси бўлди.