"Пахтакор" бош мураббийи 2018 йилдаги сўнгги учрашувдан кейин матбуот анжуманида фикрларини билдириб ўтди.
- Яна бир бор "Локомотив"ни чемпионлик билан табриклайман. Бугун улар Наманганда "Навбаҳор"ни ҳам мағлуб этишди. Бугун "Пахтакор" шаъни учун ўйнадик. Ўйинга келган мухлисларга ва журналистларга раҳмат айтмоқчиман. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. "Бунёдкор" бутун мавсум чемпионатда кучли уч жамоадан бири бўлди ва учинчи ўрин учун охиригача курашди.
12 февраль куни Чемпионлар Лигасида илк учрашувини ўтказамиз. Ироқ клуби охирги уч мавсумда ОФК Кубогини ютган. Жуда жиддий рақиб. Худо хоҳласа, бу ўйинни ютсак, 19 февраль куни сафарда бошқа рақиб билан ўйнаймиз. 24 декабрь куни Тошкентда йиғиламиз ва Янги йил байрамига қадар жисмоний машғулотлар ўтказамиз. 3 январдан навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришга умид қиламиз.