Клуб янгиликлари

Мавсум йирик ғалаба билан якунланди

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг охирги турида "Пахтакор" дербида "Бунёдкор"дан 4:0 ҳисобида устун келди.

Ўйинда яққол ташаббусга эга бўлган "Шерлар" вазиятлардан унумли фойдаланган ҳолда буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. 5-дақиқада Безерра бурчакдан Яхшибоев оширган тўпни дарвозага йўллади. Бўлим мобайнида рақиб посбони Султонов бир неча бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 44-дақиқада Чераннинг зарбасидан кейин ҳам у тўпни қайтарди, биринчи бўлиб тўпга етиб келган Тиаго бу сафар боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эга бўлган жамоамиз ўйин охирларида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Бу сафар ҳам Безерра бурчак зарбасидан сўнг зафар қучиб, чемпионатдаги голлари сонини 17тага етказди ва Суперлига тўпурарига айланди. Қўшиб берилган дақиқаларда Тиаго энди Сергеевнинг гол уришига ёрдам бериб юборди. Шундай қилиб, "Пахтакор" мавсумни 4:0 ҳисобидаги муваффақият билан якунлади.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 4:0 (2:0)
30 ноябрь. "Пахтакор" стадиони. 1153 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Р.Шояхметов, О.Абдувасилов, И.Худойдотов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Лобанов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов, Алижонов, Раҳматуллаев (Козак, 76), Машарипов, Яхшибоев (Сергеев, 63), Гонсалвеш (Искандеров, 82), Черан, Безерра.
"Бунёдкор": Султонов, Ашурматов, Комилов, Жўраев, Иброҳимов, Тошматов, Мираҳмадов, Собирхўжаев, Сулаймонов (Абдусаломов, 87), Қосимов (Аҳмадалиев, 70), Ҳайдаров (Ғиёсов, 46).
Голлар: Безерра, 5  - 1:0. Безерра, 44 - 2:0. Безерра, 83 - 3:0. Сергеев, 90+1 - 4:0.
Огоҳлантириш: Жўраев, 33.