Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасига қуръа ташланди

Клуб янгиликлари

Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, "Пахтакор" Суперлигада 2-ўринни эгаллаб, саралаш ва плей офф босқичида "Эйр Форс" Ироқ ва "Наср" БАА клубларидан муваффақиятли ўтган тақдирда "D" гуруҳида Эроннинг "Персеполис", Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ва Қатарнинг "Садд" клуби билан беллашади

Агар жамоамиз чемпионликка эришса, ундай ҳолда "В" гуруҳида БААнинг "Ваҳда", Саудия Арабистонининг "Иттиҳод" ва 3-плей офф ғолибига қарши майдонга тушади.