Аёллар жамоамиз мамлакат чемпионатида 8-ўринни эгаллади.
Рустам Арипов бошчилигида Суперлига ва кубок баҳсларида асосан ёшларга эътибор қаратган ҳолда иштирок этган жамоа имкон қадар ижобий натижаларни қайд этишга интилди. 26 учрашувнинг 9тасида ғалаба қозонган "Пахтакор" 2 бор дуранг ўйнаб, 15 марта имкониятни бой берди. Рақиблар дарвозасига 29 бор ишғол қилинди, 64 тўп ўтказиб юборилди. Жамоа якунда 29 очко билан 8-ўринни эгаллади.
Чемпионатда "Бунёдкор", "Севинч" ва "Металлург" жамоалари кучли учликдан ўрин олишди.
Ўзбекистон Кубогида эса жамоа ярим финалгача етиб келди. Муҳим беллашувларда тажриба етишмаслиги ва қулай вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди, аммо ушбу мавсумда чиқарилган хулосалар келажакда аёлларимиз учун фойдали бўлиши табиий.