Футзал бўйича мамлакат чемпионатида совриндорлар номи аниқ бўлди.
Мавсум тугашига бир тур қолганда "Пахтакор" футзалчилари чемпионатда 2-ўринни қўлга киритгани ойдинлашди. 21-турда "Металлург" билан 3:2 ва 3:3 натижаларини қайд этган Равшан Ражабов шогирдлари очколарини сонини 102тага етказишди. АГМК эса 111 очко тўплаган ҳолда чемпионликни нишонлаши аниқ бўлиб улгурди. Футзалчиларимиз мавсумни "Локомотив"га қарши ўйинлар билан якунлашади.
Ҳозирга қадар "Пахтакор" футзал жамоаси бир марта 2-поғонани эгаллаганди. 2003/2004 йилги мавсумда шундай натижа кўрсатилганди. Орадан 14 йил ўтиб, "Пахтакор" яна бир бор чемпионатда кумуш медалларга эга чиқди.