Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" халқаро турнир ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

Академиянинг U-13 жамоаси Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро мусобақада бош соврин соҳиби бўлди.

Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Бауржон Сарсекенов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги 2005 йилда туғилган ёш футболчиларимиз иштирок этишди. Уларнинг мусобақада қайд этган натижалари билан танишинг:
"Пахтакор" - "Астана" - 12:0
"Пахтакор" - "Алаш" академияси - 2:1
"Пахтакор" - "Сибирь" - 2:1
"Пахтакор" - "Актобе" - 6:0

Финал
"Пахтакор" - "Қайрат" - 1:1 (пенальтилар бўйича 10:9)

Турнир якунларига кўра, Максим Муркаев энг яхши дарвозабон деб топилган бўлса, Муҳаммадали Ўринбоев мусобақа тўпурарига айланди.