"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан беллашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказаяпмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Худди финалдек мақомга эга. Бугун баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдим. Қийин ва муҳим ғалабага эришдик. Биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилишимиз мумкин эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда барчаси тезда бўлмайди. Энди терма жамоа ўйинлари бор. Ўйинчиларга сафарга яхши бориб келишларини тилайман.
Лобановга ўзини кўрсатиш учун имкон бердик. Бутун мавсум давомида жамоа билан бирга яхши меҳнат қилди. У имкониятини олишга ҳақли эди.