Суперлиганинг 30-турида "Пахтакор" "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Жамоамизнинг бир қатор уринишлари рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони Илёсов томонидан бартараф этилди. Иккинчи бўлимда эса бирин-кетин ташкил этилган ҳужумлар самара келтирди. 69-дақиқада Чераннинг пасидан сўнг Безерра яқин масофадан "Металлург" дарвозасини аниқ нишонга олди. 12 дақиқадан кейин захирадан туширилган Абдураҳимов зафар қучди. У Алижоновнинг ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб берган тўпини дарвозага йўллади. Меҳмонлар бунга қўшиб берилган охирги дақиқада жавоб қайтаришди. Ҳусинов бирга-бир вазиятда "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди. "Шерлар" 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан навбатдаги ютуқни қўлга киритишди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:1 (0:0)
Ҳакам: Шавкат Насибуллаев (Тошкент).
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Аҳмадов (Искандеров, 39), Раҳматуллаев, Машарипов (Гонсалвеш, 66), Кримец, Тожиев, Яхшибоев (Абдураҳимов, 78), Сайфиев, Черан, Безерра.
"Металлург": Илёсов, Жўрабоев, Йўлдошев (Исаев, 48), Шайманов (Тўраев, 60), Султонов (Смоляченко, 85), Умиров, Ҳошимов, Файзиев, Сатторов, Пардаев, Ҳусинов.
Голлар: Безерра, 69 - 1:0. Абдураҳимов, 81 - 2:0. Ҳусинов, 90+3 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев, 31. Исаев, 58. Сатторов, 72. Султонов, 84. Тожиев, 89.