Олий лиганинг 29-турида "Пахтакор" 18 ноябрь куни "Олмалиқ" майдонига сафар уюштиради.
Мазкур учрашувда мезбонлар таркибда йўқотишларга дуч келишди. Евгений Гоголь, Диёр Туропов ва Шоҳназар Норбеков дисквалификация сабабли ўйинда майдонга туша олишмайди. Жамоамизда эса бундай йўқотиш мавжуд эмас.
Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 17 учрашув ўтказишган. Улардан 12тасида "Пахтакор", 2тасида "Олмалиқ" зафар қучган. 3 баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган. "Шерлар" 27 тўп киритиб, 10 гол ўтказиб юборишган. Олмалиқдаги беллашувларнинг 6тасида жамоамиз зафар қучган бўлса, 2 баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишган.
Ўйин расмийлари
Учрашувни Бахтиёр Намозов бошқаради. У жорий мавсум "Қизилқум" билан 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда ҳакамлик қилганди.
"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Роман Черников.
Ёшлар таркиблари 17 ноябрь, пайшанба куни 14:30да "Металлург" стадионида ўйинларини бошлашади. Асосий жамоалар баҳси 18 ноябрь, жума куни 15:00да ОКМК стадионида старт олади.